O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САЛОҲ

Tasnif: Бу арабча сўз salāh(un) шаклига эга (АРС, 443); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: salāh - салâҳ (салоҳ); асли кўпмаъноли salaha феълининг 'яроқли бўлди', 'фойдали бўлди' маъноси билан (АРС, 442) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'фойда келтирувчи', 'яхшилик қилувчи' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 16). Салоҳ сўзи ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, Салоҳиддин атоқли оти таркибида қатнашади.