САНАМ
Tasnif: Бу арабча от sanam(un) шаклига эга (АРС,
447); Ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: sanam —> санам; араб тилида 'бут', 'эъзозланадиган киши ёки нарса' маъноларини англатади (АРС, 447); ўзбек тилида бу сўз 'гўзал аёл қиёфасида ясалган бут' маъносини, шу маъно асосида
юзага келган 'гўзал аёл' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 18).