САНДИҚСОЗ
Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча сандуқ
(->сандиқ) сўзига (қ.) 'яса-' маъносини англатувчи
тожикча сохтан 'феълининг соз ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган (ТжРС, 341, 364, 362); 'сандиқ ясовчи уста' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 18). Бу сўз англатган маъно ўзбек тилида сандиқчи сўзи билан ҳам
англатилади.