САНОБАР
Tasnif: Бу от асли sanāvbar(un) шаклига эга
(АРС, 447); тожик тилига шу шаклида ўзлашган (ТжРС,339); ўзбек мумтоз адабиётида ҳам шу шаклида ишлатилган (ЎКААҚЛ, 289); ҳозирги ўзбек тилида эса v ундошини ташлаб, ундан олдинги ā унлисини â унлисига
алмаштириб талаффуз қилинади ва шундай ёзилади:sanāvbar —> санâбар (санобар); асли 'қарағай' маъносини англатади (АРС, 447); ўзбек тилида бу сўз кўчма маънода 'хушқомат', 'гўзал қоматли' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 19). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида асосан аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.