O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САНЪАТШУНОС

Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча санъат сўзига (қ.) 'ўрган-' маъносини англатувчи тожикча шинохтан феълининг шинос ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган: санъатшинос (ТжРС, 341, 458,457); ўзбек тилига и унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: санъатшинос -» санъатшунос; 'бирор санъат соҳасини ўрганиш билан шуғулланувчи мутахассис' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 20), Бу сўздан ўзбек тилида санъатшунослик мавҳум оти ясалган.