
САРАТОН
Tasnif: Бу от saratān(un) шаклига эга (АРС, 355);
ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: sarātan-» сарâтан (саратон); асли 'қисқичбақа' маъносини англатади (АРС, 355); осмоннинг ўн икки буржидан
тўртинчиси қисқичбақа тарзида тасаввур этилиб, шу сўз билан номланган; шамсия йил ҳисобидаги тўртинчи ой (22- июндан 21- июлгача бўладиган вақт) ҳам саратон сўзи билан номланган: ёзнинг энг иссиқ кунларига тўғри келади (ЎТИЛ, II, 21). Рак касаллиги ҳам илгари саратон касаллиги дейилар эди.