
САРФ I
Tasnif: Бу арабча сўз sarf(un) шаклига эга (АРС,
436); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: sarf > сарф; асли кўпмаъноли sarafa1 феълининг 'харажат қилди' маъноси билан (АРС,435) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ниманингдир эвазига тўланган маблағ', 'чиқим' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 25). Бу сўздан ўзбек тилида
сарфла- феъли ясалган, харажат сўзи билан (қ.) сарф-харажат жуфт сўзи тузилган.