
САТР
Tasnif: Бу арабча сўз satr(un) шаклига эга (АРС, 357);
ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: satr -» сатр; 'чизиқ чизди', 'ёзди' маъноларини англатувчи satara феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'чизиқ', 'бир қатор (йўл)
ёзув' маъноларини англатади (АРС, 357); ўзбек тилига иккинчи маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 27).