
САТТОР
Tasnif: Бу арабча сўз sattār(un) шаклига эга (АРС,
346); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига
алмаштириб қабул қилинган: sattār -> саттâр (саттор); satara феълининг 'яширди' маъноси билан (АРС, 346) ясалган от бўлиб (УАЯ, 240), араб тилида 'яширувчи','кечирувчи' маъносини англатади; бундай сифат Оллога
нисбат берилади, шунга кўра бу сўз билан атоқли от асли Абдусаттор тарзида тузилиши мақбул; ўламан саттор ибораси таркибида ҳам саттор сўзи асли Оллони англатади (ЎТИЛ, II, 27).