САХОВАТ
Tasnif: Бу арабча сўз saxāvat(un) шаклига эга
(АРС, 351); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: saxāvat -> сахâват (саховат); 'қўли очиқ, ҳимматли бўлди’ маъносини англатувчи saxa феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'қўли очиқлик', 'ҳимматлилик' маъносини англатади
(ЎТИЛ, II, 29). Бу сўздан ўзбек тилида саховатли
сифати ясалган.