O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САҲАР

Tasnif: Бу арабча сўз sahar(un) шаклига эга (АРС, 349) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sahar -> саҳар; асли 'ўзига ром қилди' маъносини англатувчи Sahara феълидан (АРС, 349) ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'эрта тонг' маъносини англатади (АРС, 349); ўзбек тилида 'ғира-шира тонг', 'субҳидам' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 80). 'Рўза кунлари кечаси тонг ёришгунча овқатланиш учун туриладиган вақт’ маъноси ҳам шу сўз билан англатилади. Бу сўздан ўзбек тилида саҳарлаб равиши, саҳарлик оти ясалган.