O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЗҒИР

Tasnif: ’шиддат билан йўнал-’ (шамол ҳақида). Шамол и з ғ и р и б эсмоқда. Бу феъл шамол чиқа- радиган товушни ифодаловчи ызз тақлид сўзидан -ғы қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 648); қўшимча қўшилганидан кейин зз ҳарфларидан биттаси ташланган; ўзбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ызз + ғы > ызғыр- > изғир-. Бу сўз асли шундай товуш чиқариб йўналишни билдирган.