САҲН
Tasnif: Бу арабча сўз sahn(un) шаклига эга (АРС,
438); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sahn -> саҳн; 'майдалади' маъносини англатувчи
sahana феъли мақоласида берилган бу сўз араб тилида 'ликоп', 'овқат', 'майдон' маъноларини англатади (АРС,430); ўзбек тилида 'майдон', 'юза' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 31).