O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

САҲОБА

Tasnif: Бу арабча сўз sahābat(un) шаклига эга (АРС, 430); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: Sahābat -> саҳâба (саҳоба); 'дўсти бўлди', 'ҳамроҳи бўлди' маъносини англатувчи sahiba феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'Муҳаммад пайғамбарнинг маслакдош яқин кишилари' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 31).