СИЛСИЛА
Tasnif: Бу арабча сўз silsilat(un) шаклига эга
(АРС, 367); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: silsilat -> силсила; асли
'занжирлади' маъносини англатувчи salsala феълининг I боб масдари бўлиб, араб тилида 'занжир', 'қатор' маъноларини англатади (АРС, 367); ўзбек тилида 'воқеа- ҳодисаларнинг ўзаро зич боғланиши', 'шажара' маъно
ларини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 48).