СИНФ I
Tasnif: Бу арабча сўз sinf(un) шаклига эга (АРС,
447); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: sinf синф; sannafa феълининг 'хилига, турига қараб гуруҳлади' маъноси билан (АРС,447) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'тур', 'нав', 'гуруҳ' маъноларини англатади
(АРС, 447); ўзбек тилида бу сўз 'кишиларнинг маълум ижтимоий белги-хусусиятлари асосида бирлашадиган гуруҳи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 53).