СИРДОШ
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча сир сўзига
(қ.) 'бирга' маъносини ифодаловчи -дош қўшимчасини қўшиб ясалган бўлиб, 'ҳар қандай фикр, фаолиятидан бир-бирини хабардир тутадиган' маъносини англатади
(ЎТИЛ, II, 55). Бу сўз ПРСга (280) сирдош шаклида киритилган-у, ТжРСга (359) нимагадир сирдошт шаклида киритилган ва айни шундай маънони англатиши таъкидланган, ваҳоланки дошт асли 'эга бўл-' маъносини англатувчи доштан феълининг ўтган замон асосига тенг, унда сирдошт сўзи 'қандайдир йўл билан ўзганинг
сиридан хабар топган' маъносини англатиши керак.