
СИФАТ
Tasnif: Бу арабча сўз sifat(un) шаклига эга (АРС,
891); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: sifat —> сифат; кўпмаъноли vasafa феълининг 'аниқлади', 'тасвирлади' маъноси асосида
(АРС, 891) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'белги-хусусият', 'белги маъносини англатувчи сўзлар туркуми' маъноларини англатади (АРС, 891);ўзбек тилига ҳар икки маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 58). Бу сўздан ўзбек тилида сифат-
дош, сифатли, сифатсиз, сифатла-, сифатловчи сўзлари ясалган.