O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СИҲАТ

Tasnif: Бу арабча сўз sihhat(un) шаклига эга (АРС, 429); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, hh товушларидан бирини ташлаб, иккинчисини ҳ товушига алмаштириб қабул қилинган: sihhat -> сиҳат; кўпмаъноли sahha феълининг 'соғлом бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 429), араб тилида 'соғломлик', 'гигиена' маъноларини англатади (АРС, 429); ўзбек тилига 'соғломлик' маъноси би- лан қабул қилинган (5ТИЛ, И, 60). Бу сўз билан ўзбек тилида сиҳат-саломат жуфт сўзи тузилган.