
СОКИН
Tasnif: Бу арабча сўз sākin(un)1 шаклига эга (АРС,
364) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига
алмаштириб қабул қилинган: sākin -» сâкин (сокин);'тинч бўлди', 'тинчиди' маъносини англатувчи sakana1 феълидан (АРС, 364) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), ўзбек тилида 'тинч', 'жимжит' маъносини англатади
(ЎТИЛ, II, 65). Бу сўздан ўзбек тилида сокинлик мавҳум оти ясалган. Сокин сўзининг -ат(ун) қўшимчаси билан ҳосил қилинган муаннас шакли сокина сўзи (АРС, 365; АТГ, 29) ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.