СОЛИҲ
Tasnif: Бу арабча сўз sālih(un)1 шаклига эга (АРС,
443); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sālih -> сâлиҳ (солиҳ);
salaha феълининг 'тўғри бўлди', 'виждонли бўлди' маъноси билан (АРС, 442) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'тўғри', 'виждонли' маъносини англатади (ЎТИЛ, И,
66) . Бу сўз ўзбек тилида тожик тилидан ўзлашган фарзанди солиҳ изофа бирикмаси таркибида қатнашади; якка ўзи эркак кишининг атоқли оти сифатида, муаннас шакли солиҳа сўзи эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.