
СОНИЙА
Tasnif: Бу арабча сўз sāniyat(un) шаклига эга
(АРС, 114); ўзбек тилига се ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: sāniyat —> сâнийа(сония); асли кўпмаъноли sana феълининг 'айлантирди' маъноси билан (АРС, 113) ҳосил қилинган I боб аниқ
нисбат сифатдошидан (АТГ, 147), -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500) 'секунда' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 68).