
СОҚИТ
Tasnif: Бу арабча сўз sāqit(un) шаклига эга (АРС,
362) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, итқиундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: sāqit —> сâқит (соқит); кўпмаъноли saqata феълининг 'ҳисобдан чиқарди' маъноси билан (АРС, 361) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), асли 'нуқсонли', 'бузуқ' маъносини англатади
(АРС, 362), ўзбек тилида 'ҳисобдан чиқариш', 'олиб ташлаш' маъносини англатиш учун ишлатилиб, соқит қил- қўшма феъли таркибида қатнашади.