
СОҲИБ
Tasnif: Бу арабча сўз sāhib(un) шаклига эга (АРС,
429) ; Ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: sāhib —> сâҳиб (соҳиб);
sahiba феълининг 'дўст бўлди' маъносидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'ҳамроҳ', 'ўртоқ', 'ҳамкор', 'хўжайин' маъноларини англатади (АРС, 429);
ўзбек тилига 'хўжайин' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 74).