
СОҲИБҚИРОН
Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча соҳиб
ва қирон сўзларини (қ.) қўшиб тузилган (ТжРС, 366,489: қирон II); асли бу сўз қирон пайтида (қ.) туғилган болага, қирон пайтида тахтга ўтирган ҳукмдорга нисбат берилади; Амир Темурга соҳибқирон унвони у тахтга ўтирганда берилган; кўчма маънода соҳибқирон сўзи
'бахт эгаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 75).