O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУБУТ

Tasnif: Бу арабча сўз subot(un) шаклига эга (АРС, 108); ўзбек тилига се ундошини с ундошига, чўзиқ о унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: Subоt-субут; асли кўнмаъноли sabata феълидан 'қатъият кўрсатди' маъноси билан (АРС, 108) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'ўз аҳдида қатъий туриш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 78). Бу сўздан ўзбек тилида субутли, субутсиз сифатлари ва улардан субутлилик, субутсизлик мавҳум отлари ясалган.