
СУВРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз suvrat(un) шаклига эга (АРС,
450); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: suvrat -> суврат; кўпмаъноли savvara феълининг 'расмини чизди' маъноси асосида (АРС, 449) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'кўриниш', 'фотогасвир', 'каср соннинг чизиқ устига ёзиладиган қисми' ва бошқа маъноларни
(тўққиз маънони) англатади (АРС, 450); ўзбек тилида юқорида келтирилган маъноларни англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 85); демак, бу сўздан 'қўлда чизилган раем' маъносини англатиш учун фойдаланиш
ўринли эмас (Бундай маъно раем сўзи билан
англатилади). Суврат сўзидан ўзбек тилида сувратчи сўзи ясалган.