
СУЛТОН
Tasnif: Бу арабча сўз sultān(un) шаклига эга (АРС,
368); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: sultān -> султâн (султон); 'ҳукмдор деб эълон қилди' маъносини англатувчи saltana феълининг (АРС, 368) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'ҳукмдорлик унвони' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 83). Бу сўз ўзбек тилида
эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.