СУННАТ
Tasnif: Бу арабча сўз sunnat(un) шаклига эга
(АРС, 376); асли sanna феълининг 'қонун-қоидани жорий этди' маъноси билан (АРС, 376) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'расм-русум', 'ривоят', 'қонун' маъноларини англатади (АРС, 376). Бу
сўз билан 'Муҳаммад пайгамбар ҳадисларида, муқаддас ривоятларда айтилган ва амал қилиш лозим бўлган ақидалар' маъноси ҳам англатилади; ўзбек тилига ана
шу маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, И, 84). Ўғил боланинг қўлини ҳалоллаш маросими суннатлардан бири бўлиб, шунга кўра суннат тўйи деб юритилади.