O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СУПА

Tasnif: Бу арабча сўз асли suffat(un) шаклига эга (АРС, 438); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, ff товушларидан бирини ташлаб, иккинчисини п ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: suffat -> супа; saffa феълининг 'тўшади' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'тош ўриндиқ', 'токча', 'пешайвон' маъноларини англатади (АРС,438); ўзбек тилида 'ўтириш, ётиш учун одатда тупроқдан тўртбурчак шаклида ер сатҳидан тизза бўйи кўтариб қурилган жой' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 84).