
СУПРА
Tasnif: Бу арабча сўз асли sufrat(un) шаклига эга
(АРС, 360); ўзбек тилига f ундошини п ундошига
алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: sufrat -> супра; кўпмаъноли safara2 феълининг 'очди' маъноси асосида (АРС, 360) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'йўл озиғи', 'овқатланиш столи' маъноларини англатади (АРС, 360);
ўзбек тилида 'хамир ёйиш, нон ясаш учун
ишлатиладиган дастурхонга ўхшаш рўзғор буюми' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 85).