
СЎРИ
Tasnif: Бу сўз асли 'тармашиб кўтарилди' маъносини
англатувчи sara феълидан (АРС, 381) ҳосил қилиниб, араб тилида 'тармашиб кўтарилиш учун ясалган қурилма', 'девор' маъноларини англатувчи sur(un) I боб масдаридан тожик тилида -и қўшимчаси билан ясалган; и
унлиси ў унлисига алмаштирилган: sur + ī -> sorī
(ТжРС, 372, 542); ўзбек тилида тожикча чўзиқ ī унлиси и унлисига алмаштирилган: sorī -> сўри; бу сўз ўзбек тилида 'чирмашиб ўсадиган ўсимлик учун ҳавоза', 'мева қуритиш учун баланд қилиб ясалган супа', 'ўтириш, ётиш учун ясалган тахта каравот' маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 99).