
ТААЖЖУБ
Tasnif: Бу арабча сўз tabaççub(un) шактшга эга
(АРС, 498); ўзбек тилига фатҳали айнни а товушига алмаштириб қабул қилинган: tabaççub -> таажжуб. Бу сўз асли 'ҳайрон бўлди' маъносини англатувчи ъаçіbа
феълининг V боб масдари бўлиб (АТГ, 196), араб тилида 'ҳайрат', 'ҳайронлик' каби маънони англатади (АРС, 498); ўзбек тилида, бундан ташқари, 'кишини ҳайратга соладиган' каби сифат маъносини англатиш учун ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, I, 101). Ўзбек тилида бу сўздан таажжублан- феъли ва бу феълнинг таажжубланар сифатдош шаклидан таажжубланарли сифати ясалган.