ТААЛЛУҚЛИ
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча тааллуқ
сўзидан -ли қўшимчаси билан ясалган. Тааллуқ сўзи taьalluq(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 533), ўзбек тилига фатҳали айнни а товушига алмаштириб қабул қилинган. Бу сўз асли ьaliqa феълининг V боб шакли taьallaqa
феълидан 'тегишли бўлди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 196), араб тилида 'боғланиш', 'тобеланиш', 'ўзиники қилиш' каби маъноларни англатади (АРС, 533); ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган бу сўз тааллуқли сўзи таркибида 'алоқадорлик','дахлдорлик', 'боғланиш' каби маънони англатиб қатнашади (ЎТИЛ, II, 101).