
ТАБИАТШУНОС
Tasnif: Бу сўз тожик тилида арабча табиат сўзига (қ.) 'бил-' маъносини англатувчи шинохтан
феълининг шинос ҳозирги замон асосини қўшиб
тузилган бўлиб (ТжРС, 458, 457, 373), ўзбек тилига
шинос қисмини шунос тарзида ўзгартириб қабул қилинган; 'табиатни ўрганувчи мутахассис' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 102). Бу сўздан ўзбек тилида табиатшунослик мавҳум оти ясалган.