ТАБРИК
Tasnif: Бу арабча сўз tabrīk(un) шаклига эга (АРС,
67) ; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаш —
тириб қабул қилинган: tabrīk —> табрик. Бу сўз асли
кўпмаъноли baraka феълининг 'сўзлади' маъноси билан
ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'яхши
ният билдириб айтиладиган сўзлар' маъносини англа —
тади (ЎТИЛ, II, 103). Бу сўздан ўзбек тилида табрикла-
феъли ясалган.