
ТАВОЗЕ
Tasnif: Бу арабча сўз tavādub(un) шаклига эга
(АРС, 895); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, Дзад ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги
айнни ташлаб ва шунинг эвазига и унлисини е унлисига алмаштириб қабул қилинган: tavādub тавâзе (тавозе). Ўзбек тили тарихининг олдинги босқичида (УКААҚЛ, 320), тожик тилида ҳозир ҳам (ТжРС, 374) бу сўз охиридаги у унлиси ўзича сақланган, ҳозирги ўзбек тилида нимагадир бу унли е унлисига алмаштирилган (ЎТИЛ, I, 104), ваҳоланки ўзбек сўзлашув тилида у ундиси ўрнига е унлиси эмас, и унлиси талаффуз
қилинади, демак, и унлисига алмаштириш ўринли. Бу сўз асли кўпмаъноли vadaba феълининг 'маълум ҳолат эгаллатди' маъноси билан ҳосил қилинган VI боб масдари бўлиб (АТГ, 269), 'мўмин-қобиллик' маъносини
англатади (ЎТИЛ, I, 104).