O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАВСИЙА

Tasnif: Бу арабча сўз tavsiyat(un) шаклига эга (АРС, 893); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: tavsiyat —> тавсийа (тавсия); кўпмаъноли vassa феълининг 'бирор кишидан ёки нарсадан фойдаланишни маслаҳат берди' маъноси билан (АРС, 893) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 175), араб тилида 'васият', 'бирор киши ёки нарсадан фойдаланиш ҳақида билдирилган маслаҳат', 'буюртма' маъносини англатади (АРС, 893); ўзбек тилига иккинчи маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 104).