
ТАВФИҚ
Tasnif: Бу арабча сўз tavfīq(un) шаклига эга (АРС,
902); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tavfīq -> тавфиқ; асли 'мос келди' маъносини англатувчи vafiqa феълининг II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'мослашиш', 'кўмаклашиш', 'клуққа эришиш' каби маъноларни (АРС, 902), ўзбек тилида эса 'динга эътиқод қилиш', 'ножўя хатти-ҳаракатлардан тийилиш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 105). Бу сўздан ўзбек тилида тавфиқли,
бетавфиқ сифатлари ясалган.