ТАДБИР
Tasnif: Бу арабча сўз tadbīr(un) шаклига эга (АРС,
245); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tadbīr -> тадбир; dabbara феълининг 'чорасини кўрди' маъноси билан (АРС, 244) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'бирор ишни рўёбга чиқариш учун амалга ошириладиган хатти-ҳаракат, чора' маъносини англатади
(ЎТИЛ, II, 106).