
ТАЗАРРУ
Tasnif: Бу арабча сўз tadarruь(un) шаклига эга
(АРС, 459); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: tadarruь —» тазарру; 'муте бўлиб илтижо қилди' маъносини англатувчи daruъа феълидан (АРС,
459) ҳосил қилинган V боб масдари бўлиб (АТГ, 197), 'мутелик билан қилинган илтижо' маъносини англатади (ЎКААҚЛ, 323); бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, тавба-тазарру жуфт сўзи таркибида қатнашади.