O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЗКИРА

Tasnif: Бу арабча сўз tazkirat(un) шаклига эга (АРС, 275); Ўзбек тилига зал ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: tazkirat —> тазкира; асли zakara феълининг 'ёдга олди' маъноси билан (АРС, 275) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 174), араб тилида 'хабар', 'хабарнома' каби маъноларни англатади (АРС, 275); ўзбек тилида бу сўз асосан 'бирор кишини хотирлаб ёзилган асар' маъносини англатувчи адабиётшунослик термини сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 107).