O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛА

Tasnif: ’билан’(китобий). ..жонсиз бир товуш и л а: "Уятсиз!"- деб қичқирди (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилда кенг ишлатилиб, ҳозирги ўзбек тилида деярли қўлланмайдиган бирла ёрдамчисининг (ПДП, 372; Девон, I, 405; ДС, 102: бирла) товуш ўзгариши орида р ундоши л ундошига алмашган, кейин иккита л ундошидан бири (ДС, 98: била), шунингдек сўз бошидаги б ундоши ҳам (ДС, 207: ила), талаффуз қилинмай қўйган: бирла > билла > била > ила. Бу сўзни ил- феълининг -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган paвишдош шакли деб талқин этиш ҳам мавжуд (ЭСТЯ, I, 346): ил- + а = ила.