
ТАКРОР
Tasnif: Бу арабча сўз takrār(un) шаклига эга (АРС,
681); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига ал —маштириб қабул қилинган: takrār -> такрâр (такрор); асли 'орқага қайтди' маъносини англатувчи каrrа1феълининг II боб масдари бўлиб, 'қайтариқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 110). Бу сўз такрор-такрор тарзида
ишлатилганда 'қайта-қайта' маъносини англатади. Такрор сўзидан ўзбек тилида такрорла- феъли ясалган,
такрор қил- қўшма феъли тузилган.