ТАЛВАСА
Tasnif: Бу арабча сўз асли talvasat(un) шаклига
эга бўлиб, ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: talvasat —> талваса; асли кўпмаъноли lasa феълининг 'сабр-тоқатини йўқатди' маъноси асосида (АРС, 734) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ,
568), ўзбек тилида 'руҳан кучли даражада безовта бўлиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 111).