O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЛҚИН

Tasnif: Бу арабча сўз асли talqīn(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: talqīn -> талқин; laqina феълининг 'тушунтирди' маъноси билан (АРС, 727) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'аниқ баён қилиш, тушунтириш' маъносини англатади (ЎКААҚЛ, 326); бу сўз диний мундарижа билан 'диний ваъз' маъносини англатиш учун ҳам ишлатилади (ЎТИЛ,II, 63).