
ТАМОМ
Tasnif: Бу арабча сўз tamām(un) шаклига эга
(АРС, 105); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: tamām -> тамâм (тамом); кўпмаъноли tamma феълининг 'тугади' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 104), араб
тилида 'тўлиқ', 'мукаммал' каби маънони англатади (АРС, 105); ўзбек тилида 'туташ' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ,11, 114). Бу сўз билан ўзбек тилида тамом қил- фе'ьли тузилган.