O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛГАРИ

Tasnif: ’аввалги вақтда’, ’бурун’. И л г а р и қишда қор жуда кўп ёғар эди. Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги ’олд’ маъносини англатган ил отига жўналиш келишигининг қадимги -гäрӱ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 347; ПДП, 380; ДС, 208); кейинчалик бу келишик шакли истеъмолдан чиққан ва бу сўз яхлитлигича равишга айланган; сўз охиридаги ӱ унлиси и унлисига алмашган (КРС, 298): : ил + гäрӱ = илгäрӱ > илгари.