
ТАОМУЛ
Tasnif: Бу арабча сўз taъamul(un) шаклига эга
(АРС, 541); Ўзбек тилига чўзиқ фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: taъamul -» таамул (таомул). Бу сўз асли 'ишлади', 'фаолият кўрсатди’
маъносини англатувчи кўпмаьноли ъamila феълининг VI боб taъamala шаклидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 567; АТГ, 269), 'одатга айланган тартиб-қоида,
расм-русум' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 121).
ТжРСда (381), ўзбек тилининг имло луғатларида бу сўз араб тили вазнига мос ҳолда таомул шаклида ёзилган; ЎТИЛда нимагадир (омил сўзининг таъсири билан бўлса керак) учинчи бўғиндаги у унлиси хато равишда
и унлисига алмаштирилган.