O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛДИЗ

Tasnif: ’ўсимликнинг озуқа ва сув сўриб олувчи ерости қисми’. Тутнинг майда и л д и з и кўп бўлади. Бу от қадимги туркий тилдаги ’қимирлаш’, ’жилиш’ маъносини англатган йыл || йил отидан —дыз (-тыз) қўшимчаси билан ясалиб (ЭСТЯ, I, 350; ПДП, 388: йилтиз; Девон, III, 47: йылдыз; ДС, 266: йыздыз), асли озуқа ва сувни жилдирувчи қисм’ маъносини билдирган; ўзбек тилида йыздыз шакли ишлатилиб, кейинчалик сўз бошланишидаги й ундоши талаффуз қилинмай қўйган, ы унлиларининг қатгиқлик белгиси йўқолган: йыл- + дыз = йылдыз > ылдыз > илдиз.